Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Руҳонийлар бу сўзларни эшитгач: «Бу сўзлар билан саййидимиз Ийсонинг сўзлари битта булоқдан чиқмоқда» дейишди. Нажоший ҳам: «Дарҳақиқат, бу ва Ийсо олиб келган нарса битта жойдан чиқмоқда», деди. Кейин Қурайшнинг элчиларига қараб: «Жўнанглар, мен буларни сизларга бермайман», деди. Лекин элчилар Нажошийнинг ҳузуридан чиқиб, бошқа йўл қўллаш ҳақида ўйлаб қолишди. Эртаси куни Амр ибн Ос Нажошийнинг олдига бориб деди: «Мусулмонлар Ийсо ибн Марям ҳақида хунук гаплар гапиришади, сиз уларни чақиртириб, Ийсо ҳақида нима дейишларини сўранг». Нажоший уларни чақиртириб, Ийсо ҳақида нима дейишларини сўради. Жаъфар айтди: «Биз у ҳақида пайғамбаримиз келтирган гапларни айтамиз. Пайғамбаримиз айтадиларки: «Ийсо ибн Марям Оллоҳнинг бандаси ва элчиси, Унинг томонидан бўлган руҳ соҳиби ва покиза Марямга етказган сўзидир». Кейин Нажоший бир чўп билан ерга чизиб, Жаъфарга: «Сизларнинг динингиз билан бизнинг динимиз ўртасида мана шу чизиқдан бошқа нарса йўқ», деди ва Қурайш элчиларини қайтариб юборди. Элчилар ҳеч нарса қила олмасдан қуруқ қайтишди.


Шундай қилиб, ташвиқотнинг барча усуллари бефойда бўлди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг тилларида намоён бўлаётган очиқ даъватнинг қуввати барча ташвиқотлардан устун келди. Ислом нури таралган пайтда ҳар қандай миш-мишу ташвиқотларни тарқатиб юборар эди. Шундан кейин Қурайш учинчи восита - алоқани узиш қуролини ишга солди. Улар Расулуллоҳ с.а.в. ва ул зотнинг қариндошлари билан алоқани узишга қарор қилишди. Бир хат ёзиб, унда Бану Ҳошим ва Бану Абдулмутталиб билан бутунлай алоқани узиш ҳақида аҳдлашишди. Унга кўра улар билан никоҳ алоқалари қилинмайди, улардан бирон нарса олинмайди, уларга бирор нарса сотилмайди. Кейин бу аҳдлашув битилган саҳифани Каъба деворига осиб қўйишди. (Бундан мақсад ушбу ҳужжатнинг қатъийлигини англатиш эди). Уларнинг ушбу сиёсат - алоқани узиш сиёсати қийноқларга дучор қилиш ва ташвиқот юргизиш сиёсатидан кўра самарали бўлишига ишончлари комил эди. Бу ҳолат, яъни мусулмонларни қамал қилиш уч йил давом этди. Улар Бану Ҳошим ва Бану Абдулмутталиб Муҳаммад с.а.в.ни тарк қилади, мусулмонлар ҳам динларидан воз кечишади, кейин Муҳаммад с.а.в. ёлғизланиб қолиб, ё даъватини тўхтатади ёки даъватининг Қурайшга ва унинг динига ҳеч бир хавфи қолмайди, деб ўйлашди. Бироқ, бу нарса Расулуллоҳ с.а.в.да Оллоҳнинг арқонини (Қуронни), Оллоҳнинг динини маҳкам ушлашни ҳамда Оллоҳга даъват қилиш йўлида шижоатни янада кучайтирди. Расулуллоҳ с.а.в. билан иймон келтирганлардаги сабр-тоқат ва қатъиятни зиёда қилди. Маккада ва унинг ташқарисида даъватнинг ёйилишига тўсқинлик қила олмади. Қурайш Муҳаммадни қамал қилгани хабари Макка ташқарисидаги арабларга етиб борди. Шу боис даъват ҳақидаги гаплар бошқа қабилаларга ҳам тарқалди. Арабистон ярим оролида Исломнинг зикри оммалашди. Карвонлар ҳам Ислом ҳақидаги гапларни тарқатиб юрарди. Лекин алоқани узиш давом этар, очликка маҳкумлик тугамаган эди. Қурайш алоқани узишга келишган аҳдлашув ўз кучида

 

14-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203